UZ

Сўнгги янгиликлар

13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  0 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  9 12:30"Ютқазиш ва хато қилишдан қўрқиб, мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани" — Суперкубок олдидан сўз Суперлига матбуот котибларига  7 12:01"Ливерпуль” Алиссон билан шартномани узайтирди  1 11:33"Манчестер Юнайтед" Давид Раумни нишонга олди  1 11:05Ўзбекистон Суперкубоги: “Насаф” энг кўп соврин ютган, “Пахтакор” энг кўп мағлубиятга учраган  5 10:45Макс Доуман кечаги голидан сўнг АПЛ тарихига кирди  0 10:16Финалиссима бўлиши учун Аргентина ўз талабларини қўйди, акс ҳолда...  6 09:41"Машъал" жамоа бош мураббийининг соғлиғи ҳақида маълумот берди  0 09:14Кечаги йирик мағлубиятдан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  1 09:00Ўзбекистон Суперкубоги: томошабинлар рекорди янгиланадими?  11 08:46Кечаги дурангдан сўнг Гвардиола чемпионлик учун кураш ҳақида гапирди  9 08:20Sofascore. "Истанбул Башакшехир" йирик ҳисобда мағлуб бўлган баҳсда Шомуродов неча баҳо олди?  0 07:53Sofascore. "Манчестер Сити" дуранг ўйнаган баҳсда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:25Ўзбекистон Суперкубоги. Бугун Ўзбек "Эл Классико"си бўлиб ўтади  22

"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 3-тур учрашувлари ўтказилди Янгиликлар

"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 3-тур учрашувлари ўтказилди

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети спорт залида футзал бўйича "ЎФФ Президенти кубоги – 2025/2026" мусобақасининг 3-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Ҳаваскор жамоалар ўртасида ўтказилаётган мусобақа шиддати шу қадар юқорики, баҳсларни спорт мажмуасида томоша қилаётган, шунингдек ЎФФнинг YouTube канали орқали кузатиб бораётган мухлислар сонининг турдан турга ортиб бораётгани бунга яққол мисолдир.

3-турнинг барча учрашувлари томошабоп ўтди, десак янглишмаймиз. Айниқса, "Баҳрайн–2025" мусобақасида қатнашган ўсмирлар терма жамоаси аъзоларидан шаклланган Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Республика Божхона қўмитаси футзалчиларига қарши ўйини юқори суръатларда кечди. Тўққизта гол урилган ушбу баҳсда ёшлар терма жамоаси 6:3 ҳисобида зафар қучиб, мусобақадаги биринчи г/алабасини расмийлаштирди.

Мусобақа мезбонлари — ТАТУ футзалчилари "Олимпик" жамоасига имконият қолдирмади. "Истиқлол"нинг SQB жамоасини мағлуб этгани эса турнинг энг кутилмаган натижаси сифатида қайд этилди. Дастлабки икки турда ҳам ғалаба қозонган "Парма" ва "Камол Конструкцион" жамоалари баҳси турнинг марказий учрашувига айланди. Тезкор ва кескин ҳужумлар остида кечган ўйин тақдирини сўнгги сонияларда жаримадан урилган гол ҳал этди. Муҳим уч очкони қўлга киритган "Парма" мусобақанинг якка пешқадамига айланди.

IMV ва BMB жамоалари ўртасидаги учрашув эса Иқтисодиёт ва молия вазирлиги жамоасининг Регламентнинг 6.4-банди талабларига амал қилмагани сабабли ўтказилмади. Натижада IMV'га техник мағлубият, BMB'га эса техник ғалаба берилди.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика