Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"

Sherzod Nurmatov
5 дек 2025, 15:57
Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Азиз Ибрагимов бугун бўлиб ўтадиган қуръа ташлаш маросими олдидан фикр билдирди.

"Аввало, қуръа терма жамоамизга омадли келишини ният қиламиз. Ўзбекистон миллий терма жамоаси камида гуруҳдан чиқади деб ўйлайман. Бразилия билан бир гуруҳдан ўрин олиб, кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман", – деди Азиз Ибрагимов.

Эслатиб ўтамиз, маросим бугун Тошкент вақти билан 22:00 да бошланади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia