Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”
04 дек 09:32
Янгиликлар
Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”
Аввало, ҳозирги таркиб ҳақида фикр билдирмоқчиман. Бу билан футзал ишқибозлари орасидаги саволлар ва ҳайратларга олдиндан жавоб бериб қўймоқчиман. Яхши томони шундаки, бизнинг таркибимиз йигирма нафар ўйинчи билан чекланиб қолмайди, у анча кенг ва салоҳиятли. Шу боис, аввалги йиғинларни ўтказиб юборган футболчилар ҳам доимий назоратимиз ва кузатувимизда бўлишган. Шундай экан, кенгайтирилган рўйхатда ҳеч қандай кутилмаган номлар йўқ. Барча футболчилар штабимиз талабларидан жуда яхши хабардор — бизда “ўртоқлик ўйинлари” деган тушунча йўқ. Бу мамлакатнинг асосий футзал жамоаси ва унинг таркибида майдонга тушганингда максимал даражада ўйнашинг шарт.
Рақибимизни эса таништиришнинг ҳожати йўқ. Ўзбекистон терма жамоаси — Осиёнинг етакчи футзал давлатларидан бири. Улар мунтазам равишда ривожланмоқда, даражаларини оширмоқда, уларга қарши ўйин қийин, шунинг баробарида қизиқарли бўлади. Бу ўйинлар биз учун ҳам, рақибларимиз учун ҳам жуда муҳим. Олдинда турган баҳсларни сабрсизлик билан кутяпмиз.
Қабул қилувчи томонга ўз майдонларида ўйнаш учун таклиф билдиргани учун, шунингдек, сафарни ташкил қилиб бергани учун РФСга миннатдорчилик билдирамиз. Ҳозирги шароитда бундай қўллаб-қувватловчи режимда кучли рақиб билан ўйнаш имконияти — янада ривожланишимиз учун жуда катта туртки.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Фикрлар