

Жамоалар "Линкольн Файненшел Филд" (Филадельфия, АҚШ) стадионида тўп суришди. Унда 3:0 ҳисобида европаликлар ғалаба қозонишди. SportyTV маълумотларига кўра, ушбу учрашув дунё биринчиликлари тарихидаги энг узоқ давом этган ўйин бўлди.
Учрашув тўрт соатга чўзилди. Эслатиб ўтамиз, биринчи бўлим якунига келиб Филадельфияда кучли ёмғир бошланди, шу сабабли ўйиннинг иккинчи ярмини икки соатга кечиктиришга тўғри келди. Штат қоидаларига кўра, футболчиларнинг майдонга қайтиши сўнгги момақалдироқ овозидан кейин камида 30 дақиқа ўтгунга қадар ортга сурилиши лозим.
Франция "I" гуруҳи турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа икки ўйинда олти очко жамғариб, ЖЧ плей-офф босқичидаги иштирокини кафолатлади. Навбатдаги ўйинда Франция терма жамоаси 26 июнь куни Норвегияга қарши майдонга тушади.



