Франция — Ироқ LIVE

Aslanov Jasurbek
23 июн 2026, 02:05
Бироздан сўнг футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионати "I" гуруҳи 2-тури доирасида Франция ва Ироқ терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боради.

Учрашув Филадельфиядаги (АҚШ) "Линкольн Файненшел Филд" стадионида ўтказилади. Бош ҳакам сифатида Дрю Фишер (Калгари, Канада) ишлайди.

Жамоаларнинг асосий таркиблари:

Франция: Меньян, Динь, Юпамекано, Кунде, Салиба, Коне, Рабьо, Дембеле, Мбаппе, Олисе, Баркола.

Ироқ: Басил, Али, Тахсин, Хашем, Доски, Байеш, Икбаль, Аль-Аммари, Исмаил, Касем, Хуссейн.

Биринчи турда францияликлар Сенегални (3:1) мағлуб этган бўлса, Ироқ Норвегияга (1:4) имкониятни бой берган эди. 3-турда Франция Норвегия билан (27 июнь), Ироқ эса Сенегал билан (26 июнь) тўқнаш келади.

Гуруҳ босқичи 11 июндан 27 июнгача бўлиб ўтади: жамоалар айланма тизимда ўйнаб, учтадан ўйин ўтказади. Ҳар бир гуруҳдан энг яхши натижа қайд этган иккита терма жамоа, шунингдек, учинчи ўринни эгаллаган саккизта жамоа плей-оффга йўл олади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›