

Учрашувдаги голларни Килиан Мбаппе (дубл) ва Усман Дембеле киришди. Шу тариқа, Французлар гуруҳда 6 очко тўплаган ҳолда кейинг босқич йўлланмасини ҳал қилди.
Норгевия эса иккинчи Турда Сенегалга қарши баҳс олиб борди. Шиддатли кечган баҳсда европаликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ғолиблар таркибида 13-дақиқада захирадан майдонга тушиб, 43-дақиқада ҳисобни очган ҳимоячи Маркус Педерсен ҳамда ушбу учрашувда дублни расмийлаштирган юлдузли ҳужумчи Эрлинг Ҳоланд гол муаллифига айланишди.
Сенегал терма жамоаси таркибида эса 28 ёшли ҳужумчи Исмоила Сарр ўз ҳисобига дубль ёзиб қўйди.
Норвегия терма жамоаси навбатдаги ўйинини 26 июнь куни Францияга қарши ўтказади. Сенегал эса худди шу куни, яъни 26 июнда Ироқ билан тўқнаш келади.
ЖЧ-2026. I гуруҳи. 2-тур
23 июн. Филаделфия. «Lincoln Financial Field»
Франция — Ироқ 3:0
Голлар: Мбаппе 14, 54 (дубл), Дембеле 66.
Норвегия — Сенегал 3:2
23 июн. Ист Рузерфорд. «MetLife Stadium»
Голлар: Педерсен 43, Ҳоланд 48, 58 (дубл) — Сарр 53, 90+3 (дубл).



