UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  13 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  143 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  2 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  1 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  3 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  14 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

Францис Нарх: "Бунёдкор"да ўзимни бахтли ҳис қилмоқдаман" Янгиликлар

Францис Нарх: "Бунёдкор"да ўзимни бахтли ҳис қилмоқдаман"

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи учинчи турини ўз майдонида "Бухоро"га қарши ўтказди.

Мезбонлар йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдан сўнг қишки трансфер ойнасида "қалдиғочлар" таркибига келиб қўшилган ганалик вингер Францис Нарх сайтимизга фикрларини билдирди. 

- Ўйин ҳақида фикрларингиз...

- Диққат эътиборимиз фақат ғалабага қаратилганди. Уйда кечган аввалги учрашувда кўп ҳужум қилиб якунда аламли дуранг қайд этган эдик. Гуруҳдан чиқишимизни ҳал қилиб берувчи муҳим ўйинда ютуқни қўлга киритганимиздан хурсандмиз. Эндиликда кейинги ўйин ҳақида ўйлаймиз. Бизни осон бўлмаган сафар кутмоқда.

- Бу ўйинда "Бунёдкор" га осон бўлгандек таассурот қолдирди...

- Ҳар бир ўйинимиз қийин булади. Аммо бу ўйинда имкониятларимиздан фойдаланиб кўп гол урдик. Бор гап шу. 

- Янги жамоангизга кўникиш жараёни қандай кечмоқда? Тил буйича муаммо йуқми?

- Ўзбекистондаги футбол даражаси жудаям яҳши экан, бу ерда купроқ тактикага урғу беришади. Рус тилини бироз билишим жамоага мослашишимда ёрдам бермоқда. "Бунёдкор" жамоасида мен ўзимни бахтли ҳис қилмоқдаман. Ҳозир айтиб ўтганимдек рус тилида кам бўлсада, гапира оламан. Чунки Беларусь чемпионатида тўп тепганимда бу борада кўникма олгандим. 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика