

"Мавсумдаги хатоларми? Мен ҳар доим футболда ҳам, умуман спортда ҳам ҳар доим ҳам ғалаба қозонишнинг иложиси йўқ, деб айтаман. Биз кутилган натижаларга эриша олмадик, бироқ муаммоларни аниқлаб олдик. Жамоа клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати сабабли мавсумолди тайёргарликни ўтказа олмади ва бу бизга бутун йил давомида ҳалал берди. Мавсумнинг биринчи ярмида бизда 30 га яқин жароҳатлар бўлди, улардан баъзилари узоқ муддатли эди ва бу ҳал қилувчи омилга айланди. Бу футболчилар ёки мураббийларнинг айби эмас. Мана шу барча ҳолатлар туфайли мақсадларимизга эриша олмадик ва биз янги мавсум муаммоларини бартараф этиш устида аллақачон ишламоқдамиз", — дея Переснинг сўзларини келтирмоқда АS нашри.


