

"Манчестер Сити" - "Норвич Сити" 5:0
Голлар: 29, 54 - Флойд Самба, 32 - Райан Шерки, 48 - Аллан, 90 - Райан Макайду
“Манчестер Сити”: 28. Херонимо Рульи, 45. Абдуқодир Ҳусанов, 22. Витор Рейс, 33. Нико О'Райли, 21. Райан Айт-Нури, 82. Рико Льюис, 32. Айюб Буадди, 8. Матео Ковачич, 37. Аллан (61. Кейден Брейтуэйт, 71’), 10. Райан Шерки (56. Райан Макайду, 46’), 75. Флойд Самба.
Захира: 1. Жанлуижи Доннарумма, 6. Марк-Израэль Гехи, 27. Матеус Нунеш, 5. Эллиот Андерсон, 7. Илиман Ндиайе, 17. Энцо Фернандес, 42. Антуан Семеньо.
“Норвич Сити”: 32. Дэниел Гримшоу, 35. Келлен Фишер, 28. Бруно Алвес, 6. Гарри Дарлинг, 13. Дарлин Йонгва, 16. Жейкоб Райт, 26. Сэм Филд, 20. Анис Слимане (21. Мохамед Туре, 71’), 17. Анте Црнац (49. Энтони Мусаба, 62’), 19. Папа Диалло (25. Эдмонд-Пэрис Магома, 46’), 30. Матиас Квистгорден (29. Оскар Швартау, 85’).
Захира: 1. Владан Ковачевич, 3. Жек Стейси, 15. Руайри Макконвилл, 14. Бен Кризен, 7. Пелле Маттссон.
Огоҳлантиришлар: 30 - Келлен Фишер
90+2. Ўйин якунланди.
90. Ўйиннинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.
90. ГОЛ! Макайду “Норвич”ни нокаутга учратувчи голни урди! Чап қанотдан ерлатиб узатилган тўпни Райан дарвозага жойлаб қўйди.
87. Туре сал қолса Рульини алдаб ўтиб, бўш қолган дарвозани ишғол қилшии мумкин эди: аммо “Сити” посбони ишончли ҳаракат қилди.
83. Ҳаволатиб узатилган тўпни Макайду бош билан дарвозага йўллаганди, бироқ аниқ бўлмади.
74. Захирадан ўйинга қўшилган Мохамед Туре гол урди, бироқ бу ҳолатда оффсайд бўлган экан.
71. О'Райлининг зарбаси рекошетга учраб, майдонни тарк этди.
70. “Сити” тўп назоратини тўлиқ ўз қўлига олган, баҳс асосан майдоннинг “Норвич” дарвозаси жойлашган қисмида ўтмоқда.
64. “Норвич” футболчисининг узоқ масофадан йўллаган зарбасидан сўнг тўпни Рульи қайтарди.
58. Темп бироз тушгандек ўйинда, шундай бўлса-да “Сити” оддий вазиятлардан гол уриб кетмоқда.
55. Ўйин голларга бой бўлишини дастлабки ўттиз дақиқада ҳеч ким кутмаганди.

54. ГОЛ! Самба ҳисобни янада йириклаштирди! Флойднинг айлантириб берган зарбаси ўта гўзал чиқди ва голга айланди!
51. Чап қанотдан узатилган тўпни Рульи бартараф этди.
49. “Норвич” қайта олармикин?!

48. ГОЛ! Аллан ҳисобни йириклаштирди! Аллан бир неча ҳимоячини алдаб ўтиб, дарвозага тўпни жойлаб қўйди.
47. “Сити” бўлимни ўта фаол бошлади.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
45+1. Дастлабки бўлим якунланди.
45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
39. Самба жуда қулай вазиятга чиқиб бориб, зарба берди, тўпни дарвозабон қайтарди!
33. Ҳаа, “Норвич”нинг ҳолати қийинлашди. Аммо эсдан чиқармаслик лозим: кеча Манчестернинг бошқа бир жамоаси 2:0 ҳисобида олдинда бора туриб, якунда “Брайтон”га 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

32. ГОЛ! Шерки ҳисобни оширди! Буадди Райанни бирга-бир вазиятга чиқариб юборди, унинг зарбаси голга айланди!
30. Гол кўрдик ниҳоят, энди меҳмонлардан ҳам фаоллик кутамиз.

29. ГОЛ! Самба ҳисобни очди! Қанотдан узатилган тўпни Флойд дарвозага аниқ жойлади!
28. Шерки ўзининг санъати билан стадионга йиғилганларнинг олқишига сабаб бўлмоқда. Чиройли ўйнаяпти бугун у!
23. Буаддининг узатмасидан сўнг Мукаса яхши вазиятга чиқиб борди, бироқ дарвозага зарба бера олмади.
19. Ўтган вақтларда “шаҳарликлар”дан бирор айтарли ҳужум кўрмадик.
12. Яна “Норвич” олдинга ўтди, бу сафар ҳам “Сити” ҳимоячилари фаоллик кўрсатишди.
10. Абдуқодир бугун марказий ҳимояда ўйнамоқда. Унинг фаоллиги эътиборга лойиқ.
5. Илк дақиқалардан меҳмонлар анчагина фаол.
1. Ўйин бошланди.
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Англия Лига Кубоги доирасидаги "Манчестер Сити" - "Норвич Сити" баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!



