"Биз ҳар доим янада яхшироқ бўлишга қодирмиз". Флик — "Валенсия" устидан қозонилган ғалаба ҳақида

7 сен 2026, 09:10
"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Испания Ла Лигасининг 4-туридан ўрин олган "Валенсия"га қарши ўйиндан (5:0) олган таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Ўйин ажойиб кечди, биз дастлабки дақиқалардан ташаббусни ўз қўлимизга олдик. Ҳамма нарса назоратимиз остида эди. Мен айнан шуни кўришни хоҳлайман. Мен учун энг муҳими — уч очко, аммо юқори даражадаги жамоага эга эканимиз ҳам қувонарли.

Ҳатто 5:0 ҳисобида ҳам биз тинимсиз ҳужум қилдик ва ҳужум қилавердик. Жамоамиз ўз ўйинларининг боришини яхшироқ назорат қилишини хоҳлайман. Шунингдек, кучимизни тиклаб олишимиз керак. Биз ҳар доим янада яхшироқ бўлишга қодирмиз, ҳеч нарса мукаммал бўлмайди", — дейди Фликнинг сўзларини Marca.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Marca