Флик чемпионлик унвонидан сўнг "Барселона" билан янги шартнома имзолади

Sherzod Nurmatov
12 май 2026, 11:15
Муваффақиятли "Эл Класико" ва Ла Лига чемпионлигидан сўнг Ханс-Дитер Флик "Барселона" билан битимини узайтирди.

Бу ҳақда Фабрицио Романо маълум қилди.

"Янги шартнома 2028 йил июнь ойигача амал қилади, уни 2029 йил июнь ойигача узайтириш имконияти мавжуд — потенциаль яна 3 мавсум", – дейилади хабарда.

"Барселона" ўз уйида ашаддий рақиби "Реал" устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, муддатидан олдин Испаниянинг 2025/26 йилги мавсум чемпиони бўлди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/FabrizioRomano