"Рома"га янги стадион қуришга рухсат берилди — у 60 минг ўринга мўлжалланган ва 2029 йилда тайёр бўлади

Aslanov Jasurbek
29 сен 2026, 22:17
"Рома"нинг янги стадиони 2029 йилгача қуриб битказилиши мумкин.

"Рома" янги стадион қуриш учун рухсат олди.

Бўлажак арена пойтахтнинг Пьетралата туманида жойлашади ва 60 000 томошабинга мўлжалланади.

— Лойиҳани жадал илгари суриш учун барча шароитлар яратилди: қурилишнинг бошланиши 2027 йил бошига режалаштирилган, ишларнинг якунланиши эса уч йилдан кейинга мўлжалланган. Қурилиш жараёнининг ўзи роса икки ярим йил вақт олиши сабабли, стадион 2029 йилга келиб тайёр бўлиши мумкин, — деди Рим мэри Роберто Гуальтьери.

— Энди янги босқич бошланмоқда, ундан мақсад — "Рома" ва шаҳарни уларнинг тарихи ҳамда амбицияларига муносиб бўлган замонавий ва экологик барқарор стадион билан таъминлашдир.

Ушбу лойиҳа шунчаки клуб ва унинг мухлислари учун янги уй эмас, балки умуман Рим учун янги имкониятлар яратадиган, атрофдаги ҳудудни янгилаш ва ривожлантиришга ҳисса қўшадиган, шунингдек, бутун шаҳар ва унинг аҳолисига узоқ муддатли фойда келтирадиган муҳим манба сифатида режалаштирилган, — дейилади "Рома" баёнотида.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: www.asroma.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›