Англия терма жамоаси бир киши кам бўлиб қолган Чехияни мағлуб этди

Aslanov Jasurbek
30 сен 2026, 01:55
УЕФА Миллатлар лигаси (А лига) гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган Чехия ва Англия терма жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.

Ушбу ўйинда инглизлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашув Чехиянинг Прага шаҳридаги "Фортуна Арена" стадионида бўлиб ўтди. Бош ҳакам сифатида Туркиядан Халил Мелер ишлади.

25-дақиқада Чехия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Павел Шульц қизил карточка олди. 47-дақиқада Энтони Гордон ҳисобни очди ва инглизларни олдинга олиб чиқди. 69-дақиқада Гарри Кейн Англия терма жамоаси устунлигини оширди.

Чехия - Англия 0:2

Голлар: Гордон 47, Кейн 69.

Четлатиш: Шульц 25.

Ушбу ўйиндан сўнг Чехия терма жамоаси очко жамғармаган ҳолда C гуруҳи турнир жадвалини якунлаб турибди, Англия миллий жамоаси эса уч очко билан иккинчи ўринда жойлашган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›