Роналду Норвегия билан ўйиндан сўнг Португалия терма жамоаси машғулотини ўтказиб юборди

Aslanov Jasurbek
30 сен 2026, 02:01
Португалия терма жамоаси сардори ва ҳужумчиси Криштиану Роналду миллий жамоа машғулотини ўтказиб юборди.

Бу ҳақда Cabine Desportiva ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар бермоқда.

Манба хабарига кўра, 41 ёшли форвард "Мальмё" стадионида гимнастика машқларини бажариш учун зарур бўлган ускуналар йўқлиги сабабли меҳмонхонада махсус машғулот ўтказган.

27 сентябрь куни Португалия терма жамоаси Миллатлар лигаси гуруҳ босқичи 2-тури доирасидаги ўйинда Норвегияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Роналду бутун учрашувни захира ўриндиғида ўтказди. Якуний ҳуштак чалингач, миллий жамоа сардори дарҳол трибунаости хонасига чиқиб кетди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Cabine Desportiva

Сўнгги янгиликлар

Барча ›