

Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайтида хабар берилган.
Ушбу ташаббус 15 октябрь куни Цюрихда (Швейцария) бўлиб ўтган ФИФА Кенгаши йиғилишида тақдим этилди. Инвестицияларни ташкилотнинг, жумладан ЖЧ-2026 даромадлари ҳисобидан шаклланган ортиқча пуллар эвазига ошириш таклиф қилинмоқда.
Режага кўра, 211 та миллий футбол ассоциациясининг ҳар бири 25 миллион долларгача маблағ олиши мумкин бўлади. Қўшимча маблағларни, шунингдек, аёллар ва ёшлар футболи, инфратузилма ҳамда узоқ муддатли лойиҳаларни ривожлантиришга йўналтириш кўзда тутилган.
Дастурнинг якуний шартларини 2026 йилнинг декабрь ойида келишиб олиш режалаштирилган.



