ФИФА Аргентина терма жамоасига нисбатан ҳеч қандай санкция қўлламайди

10 июл 2026, 10:40
ФИФА Аргентина терма жамоаси футболчиларини Миср устидан қозонилган ғалабадан сўнг Фолкленд ороллари ҳақида қўшиқ куйлаганлари учун жазоламайди, дея хабар бермоқда Daily Mail нашри.

Куни кеча Аргентина терма жамоаси футболчилари ЖЧ-2026 чорак финалига йўлланма олганларидан сўнг, Фолкленд ороллари тилга олинган янги қўшиқни куйлашгани ҳақида маълумот пайдо бўлган эди. Эслатиб ўтамиз, 1/8 финалда аргентиналиклар Миср терма жамоасини 3:2 ҳисобида мағлуб этишди.

Қўшиқ матнида Диего Марадонанинг ЖЧ-1994 турниридаги дисквалификацияси, ўшанда ҳам АҚШда бўлиб ўтган мусобақадаги мағлубият учун реванш олиш истаги ҳамда Фолкленд ороллари эслатиб ўтилган.

Манба берган хабарга кўра, ФИФА Аргентинага қарши бирор бир чора кўришни режалаштирмаяпти. Шу тариқа, Аргентина футбол ассоциацияси (AFA) ҳеч қандай жарима санкцияларига дуч келмайди.

Фолкленд ороллари Аргентина ва Англия ўртасидаги баҳсли ҳудуд ҳисобланади — улар ўртасидаги қуролли тўқнашув 1982 йилнинг 2 апрелида бошланиб, ўша йилнинг 14 июнида Жанубий Америка мамлакатининг мағлубияти билан якунланган.

Эътиборли жиҳати шундаки, Аргентина ва Англия терма жамоалари жаҳон чемпионати ярим финалида ўзаро тўқнаш келишлари мумкин. 1/4 финалда Англия Норвегия билан, Аргентина эса Швейцария билан куч синашади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Daily Mail

Сўнгги янгиликлар

Барча ›