"Челси" Аргентина терма жамоаси дарвозабони Эмилиано Мартинесни нишонга олди

Aslanov Jasurbek
26 авг 2026, 19:33
"Астон Вилла" ва Аргентина терма жамоаси дарвозабони Эмилиано Мартинес фаолиятини "Челси"да давом эттириши мумкин.

Лондон клуби ёзги трансфер ойнаси ёпилгунига қадар дарвозабонни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғида хабар бермоқда.

"Астон Вилла" янги келган Дзион Судзукини жамоанинг "биринчи рақами"га айлантиришни режалаштирмоқда. Шу сабабли Мартинес Бирмингем жамоасидан кетиш истиқболига ижобий қарамоқда.

Аввалроқ Мартинесга "Ювентус" қизиқиш билдиргани, аммо трансфер амалга ошмай қолгани ҳақида хабар берилган эди.

Мартинес 2020 йилнинг сентябридан бери Бирмингем жамоасида тўп тепиб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2029 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган. Transfermarkt интернет-портали маълумотларига кўра, футболчининг тахминий қиймати 12 млн еврони ташкил этади. 2025/2026 йилги мавсумда дарвозабон клуб миқёсида 44 та ўйин ўтказиб, 49 та тўп ўтказиб юборди ва 14 та учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Fabrizio Romano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›