UZ

Сўнгги янгиликлар

18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   1 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  1 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  0 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   1 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  7 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  12 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  6 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  2 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  5 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  2 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0

Февзи Давлетов: "Бугун очко ишлашимиз шарт эди. Ўйинга жиддий тайёрландик" Янгиликлар

Февзи Давлетов: "Бугун очко ишлашимиз шарт эди. Ўйинга жиддий тайёрландик"

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Сурхон" (2:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Оғир ўйин ўтишини билардик. Ўтган турлардаги муваффақиятсизликлар сабаб бугунги ўйинда очко олишимиз шарт эди. Шу сабабдан ҳам бугунги учрашувга ўта жиддий тайёргарлик кўрдик. Кўрдингиз, рақиб дарвозасига 2 та гол урдик, бироқ ғалабани сақлаб қола олмадик. "Навбаҳор" иккинчи бўлимда юқоридан ва узун узатмалар билан хавфли ҳужумлар ташкил этди.



- "Сурхон"нинг муваффақиятсиз натижаларига сабаб нима деб ўйлайсиз?

- Ҳозир Егор Кримец жароҳат олди. Шунингдек, кўп футболчилар ёш экани сабаб ўзаро тушанмовчиликлар кўзга ташланаяпти. Ҳақиқий факт ўрнида айтиб ўтишим керак, йўқотишлар бизга панд бераяпти.

- "Сурхон"нинг эндиликдаги мақсадлари қандай?

- Мақсадимиз ҳеч бўлмаганда ўтган йилги натижамизни қайтаришга қаратилган. Бу албатта катта меҳнат талаб қилади. Тинмай ишлашимиз керак, ҳозир биздаги асосий вазифа машғулотларда астойдил ишлаб кўрсатаётган ўйинимизни кучайтиришдан иборат.

Масофа узоқ бўлса ҳам шунча йўл босиб келиб жамоамизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман.






Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика