"Сурхон" уч нафар футболчи билан хайрлашди

Khoja
31 дек 2026
Рустам Турдимуродов, Максим Муркаев ва Суннатилла Поёнов "Сурхон"ни тарк этишди.

Барча футболчи сурхондарёликлар сафида ижара асосида тўп сураётганди. 

Рустам Турдимуродов "Сурхон" сафида 15 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширди. Максим Муркаев сўнгги икки мавсум давомида "Сурхон"нинг У 21 жамоаси таркибида тўп суриб, ёшлар чемпионатининг бронза медалларини қўлга киритди. Сунатилла Поёнов ўтган мавсум давомида 24 та расмий учрашувда иштирок этиб, 1 та гол муаллифи бўлди




KhojaМуаллиф
Манба: @FCSURXON_OFFICIAL