Бразилия клубига 3 та трансфер ойнасига тақиқ қўйилди
31 дек 2025 16:24
Янгиликлар
Бразилия клубига 3 та трансфер ойнасига тақиқ қўйилди
"Ботафого" Тьяго Альмаданинг трансфери бўйича қарздорлик сабаб трансфер тақиқини олди.
ФИФА "Ботафого"га Тьяго Альмаданинг трансфери учун "Атланта Юнайтед" олдидаги қарздорлик туфайли учта трансфер ойнаси давомида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишни тақиқлади.
Чеклов чоралари Бразилия клубининг 2024 йил ёзида Альмада трансфери учун 21 миллион доллар тўламагани билан боғлиқ. МЛС клуби "Ботафого"дан трансфер ва бонуслар учун пулларни ҳалигача олмаганини таъкидламоқда.
"Ботафого" учун янги ўйинчиларни рўйхатга олишга тақиқ 31 декабрдан кучга киради.
2025 йил қишида Альмада ижара асосида «"Лион"га ўтганди, бу клуб ҳам худди "Ботафого" каби америкалик тадбиркор Жон Тексторга тегишли. Ёзда аргентиналик футболчи 21 миллион евро эвазига "Атлетико"га ўтди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар