

Испаниялик футболчи сентябрь ойида Лига 1 доирасида 3 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлди. Ушбу натижалар Торресга ойнинг энг яхши футболчиси совринини қўлга киритиш имконини берди.
Торрес ёзги трансфер ойнасида “Барселона”дан ПСЖга кўчиб ўтган эди.



