Фергюсон "Ливерпул"га қарши ўйиндан олдин "Олд Траффорд"дан касалхонага олиб кетилди

3 май 2026, 20:22
Сэр Алекс Фергюсон "Олд Траффорд"да ўзини ёмон ҳис қилганидан сўнг касалхонага ётқизилди.

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ мураббийи АПЛ 35-турида "Ливерпул"га қарши ўйин учун стадионга келди. У ўйин бошланишидан бир соатдан кўпроқ вақт қолган пайт касалхонага ётқизилди.

84 ёшли мутахассис фақат эҳтиёт чораси сифатида касалхонага ётқизилган. У тез орада уйда тикланиши кутилмоқда.


Манба: Daily Mail