Фергюсон "Бавария"га қарши афсонавий финал ҳақида: "Фаолиятимни бу совринсиз якунлаш жуда нохуш бўларди"

Iskandarov Abdulaziz
5 окт 2026, 10:00
"Манчестер Юнайтед" нинг собиқ бош мураббийи сер Алекс Фергюсон Чемпионлар лигасининг энг драматик финалларидан бири — 1998/1999 йилги мавсумда "Бавария"га қарши кечган ўйин ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашди.

“Бу финал ҳақида шунчалик кўп гапирилганки, мен деярли ҳар куни шу мавзуга дуч келаман. Назаримда, бу мен учун энг муҳим ўйин бўлган, чунки ўша пайтга қадар мен ҳеч қачон Европа чемпионлар кубогини ютолмагандим. Бу мақсадга эришмасдан туриб фаолиятни якунлаш жуда ҳам нохуш ҳолат бўларди.

Мен ҳамиша бу совринни ўзимда етишmayotgan энг олий ютуқ деб билганман. Лекин биринчи навбатда эслайдиган ўйинларим футболнинг ўзидан кўра кўпроқ инсонлар билан боғлиқ”, — дея Фергюсоннинг сўзларини келтиради The Observer.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигаси финалида “Манчестер Юнайтед” қўшиб берилган дақиқалргача “Бавария”га имкониятни бой бериб келаётган эди, бироқ учрашув сўнггида инглизлар икки маротаба гол уришга муваффақ бўлишди. Дастлаб, 91-дақиқада Тедди Шерингем ҳисобни тенглаштирган бўлса, орадан икки дақиқа ўтиб, Уле-Гуннар Сульшер ғалаба тўпини киритган.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›