"Фенербахче" қачон Ўзилнинг трансферини эълон қилади?

Alisher
23 янв 2021, 18:23
Истанбулнинг "Фенербахче" клуби президенти Али Коч ярим ҳимоячи Месут Ўзилнинг трансфери қачон эълон қилинишини айтди.

"Ўзилда жароҳат йўқ, у билан ҳаммаси жойида. Месут айни дамда карантинда, шундан сўнг битим имзолаймиз.

Агар ҳаммаси режа бўйича кетса, клуб унинг трансферини сешанба куни эълон қилади", - дейди раҳбар.

Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли Месут Ўзилнинг "Арсенал"дан "Фенербахче"га ўтиши аниқ бўлиб улгурган.

Ўхшаш янгиликлар

AlisherМуаллиф
Манба: NTVSpor