UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  1 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Фаррух Турдалиев: "Энг яхшилар қаторида тақдирлашгани учун мухлислар ва мутахассисларга миннатдорчилик билдираман" Янгиликлар

Фаррух Турдалиев: "Энг яхшилар қаторида тақдирлашгани учун мухлислар ва мутахассисларга миннатдорчилик билдираман"

"Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2021" мусобақасининг "Бунёдкор"-"Истиқлол" жамоалари ўртасидаги финал учрашувидан сўнг мусобақанинг энг яхши дарвозабони деб топилган истеъдодли посбон Фаррух Турдалиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бу йилги "Ҳоким кубоги" мусобақаси ҳар доимгидан кўра шиддатли руҳда ўтди. Буни иштирокчи жамоаларга назар ташласангиз ҳам яққол сезиш мумкин. Вилоятимиз ҳокими Хайрулла Бозоровнинг футболга бўлган эътибори юқори. Шу сабали бу йилги мусобақа ҳар томонлама кўтаринки руҳда ўтди. Биз мураббийларимиз томонидан берилган кўрсатмаларни бажардик, ўйинларда ғалаба учун астойдил ҳаракат қилдик. Иккинчи ўрин ҳам ёмон эмас назаримда.

Иккита ўйинда пенальтилар сериясини ютдик? Биласизми, пенальтилар серияси бу лоторея каби, омад келса ютасиз. Омадимиз келган экан, шу сабабдан кетма-кет иккита ўйинда пенальтилар сериясидаги ғалаба эвазига ғалаба қозондик. 

Энг яхши дарвозабон деб топилганим албатта мени руҳлантиради. Келажакда биз янги мавсумга катта мақсадлар билан тайёрланмоқдамиз. Насиб бўлса ҳар бир учрашувда ғалаба қозониб юқори ўринлар учун курашамиз. Мени энг яхшилар қаторида тақдирлашгани учун мухлислар ва мутахассисларга миннатдорчилик билдираман" - дейди Фаррух Турдалиев.

Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика