Фарруҳ Зокиров: "Биз ҳозирги таркибимиз билан ҳам кейинги босқичга чиқишимиз керак"
13 янв 2025 20:20
Янгиликлар
Фарруҳ Зокиров: "Биз ҳозирги таркибимиз билан ҳам кейинги босқичга чиқишимиз керак"
- Бугун терма жамоамиз саралаш босқичидаги дастлабки учрашувини ўтказди. Бугунги баҳс ҳақидаги таассуротларингиз билан бўлишсангиз. Бугун ғалаба қозонишимиз учун нима етишмади?
- Филиппин терма жамоаси ҳам бугунги баҳсга жуда пухта тайёргарлик кўрган экан. Филиппин жамоаси дастлабки учрашувда ғалаба қозонган эди. Таркибдаги айрим бир ўйинчилар ҳам юқори маҳоратли эканлигини кўрдингиз. Биз кўп вазиятларимиздан фойдалана олмадик ва шу сабабли учрашув дуранг билан якунланди.
- Терма жамоамиз кетма-кет йиғинлардан сўнг саралаш мусобақасига қандай ҳолатда етиб келди? Футзалчиларимиз айни дамда ўзларининг энг яхши спорт формасидами?
- Биз ушбу мусобақага яхши тайёргарлик кўрдик. Асосий футзалчиларимиздан бири Гулзода Амирова ҳали ҳамон тикланиш жараёнида. Биз ҳозирги таркибимиз билан ҳам кейинги босқичга чиқишимиз керак.
- Бугунги учрашувда жамоамизда қандай камчиликлар кузатилди?
- Бизнинг ўйинчиларимиз бир хил ҳолатда эмас. Кейинги ўйинларга қадар биз иккита тенг таркибга эга бўламиз деган умиддаман.
Футзал бўйича Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Филиппин билан жанговар дуранг қайд этди

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар