Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Тошкентда йиғинга киришди
05 фев 17:58
Янгиликлар
Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Тошкентда йиғинга киришди
Бир неча кундан кейин Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида аёллар футзали бўйича Марказий Осиё футбол ассоциациялари — САФА турнири старт олади.
Унда ҳамюртларимиз Эрон, Тожикистон, Қирғиз Республикаси ва Туркманистон аёллар футзал терма жамоалари билан куч синашади.
Мазкур мусобақа олдидан терма жамоамиз Тошкентда йиғинга киришди. Икки кун давомида Тошкентда ўтадиган машғулотлардан кейин терма жамоа Душанбе шаҳрига йўл олади.
Терма жамоа бош мураббийи Фаррух Зокиров мазкур йиғинга қуйидаги таркибни жалб қилди:
Дарвозабонлар: 13.Эъзоза Севинова, 1.Нилуфар Бахтиёрова
Ҳимоячилар: 10.Рушаня Сафина, 8.Айгерим Отеназарова, 7.Феруза Турдибоева, 14.Шодия Тошева, 9.Дилдора Нозимова, 5.Зумратжон Назарова, 11.Илвина Аблякимова
Ҳужумчилар: 12.Оминахон Валихонова, 4.Мадина Вохидова, 6.Холида Дадабоева, 2.Лазиза Жумабоева, 3.Гулчеҳра Эшмаматова.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар