UZ

Сўнгги янгиликлар

21:20Вернер қаерга боради?  0 21:08Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 1:0 (матнли трансляция)  133 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  0 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  4 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  3 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  9 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  6 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  10

Фарҳод Нишонов "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин: "Ғалабага ҳақли эдик, бошқа вазиятларимиздан фойдаланганимизда ҳисоб йириклашиб кетарди" Янгиликлар

Фарҳод Нишонов "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин: "Ғалабага ҳақли эдик, бошқа вазиятларимиздан фойдаланганимизда ҳисоб йириклашиб кетарди"

Про-лиганинг 4-турида "Локомотив" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Олимпик-Mobiuz" жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Айтганингиздек, бугунги ўйин жуда муҳим эди. Бизда тайёргарлик учун вақтимиз кўп эмасди. "Локомотив"нинг турнир жадвалидаги ўрнидан келиб чиқсак, биз ғалаба қозонишимиз шарт эди. Агар биз очко ололмасак, "Локо" анча илгарилаб кетиши мумкин эди. Буни йигитлар тушунишди, ҳис қилишди ва майдонга тушиб, ҳаққоний ғалаба қайд этишди.

- Ғалабанинг асосий мезони нимада деб ўйлайсиз?

- Про-лигада уч очко олиш қийин бўляпти. Жамоалар ўйинга қаттиқ тайёргарлик кўришяпти. Асосийси - йигитлар бугун мен хоҳлаган футболни намойиш қилиб беришди. Ҳа, баъзи вазиятларда айтганимдек ҳаракат қила олишмагандир. Лекин кўряпман, ўйиндан-ўйинга ҳолат яхшиланиб бормоқда. Ўзларига бироз ишонч бера олишди ва шу сабабли ғалаба қозондик деб ўйлайман. Рақибни жуда жиддий ўргангандик, шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Бу ҳам бизга қўл келди.

- "Локомотив" ҳалиям фаворитми?

- "Локомотив" бугун мағлубиятга учраган бўлса-да, улар билан ҳали ўйинларимиз кўп. Бугун 10 киши бўлиб қолгандаям "Локо" фаворит бўлиб турди, вазиятлар яратяпти, охиригача ҳаракат қиляпти. Таркибида ўйнаётган футболчилари жуда тажрибали. Уларни эсдан чиқариш керак эмас. Йигитларим ўйиндан кейин ҳиссиётларга берилишди, бақиришди, ғалабани нишонлашди. Лекин эсдан чиқариш керак эмас, барибир лигада "Локомотив" - фаворит.

- Ўйиндан олдин "Локомотив"ни ўрганганингизда жамоанинг қандай камчиликларини кўрдингиз?

- Камчиликлардан кўра рақибнинг устунликларига тайёргарлик кўрдик. Улар стандартларда, аутларда яхши ҳаракат қилишини билдик. Ўзига яраша камчиликлари бор. Шулар орқали биз кўп вазият яратдик, улардан фойдалана олмадик. Агарда фойдаланганимизда ҳисоб бошқача бўлиб кетарди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика