Факт: Ўзбекистон Сурияга қарши ўйинларда 180 дақиқадан буён гол уролмаяпти

Iskandarov Abdulaziz
30 сен 2026, 12:25
Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага Сурияга қарши навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Мазкур жамоа ҳисоб-китобларга кўра доимо "оқ бўрилар" учун ўта мураккаб рақиблардан бири бўлиб келган. Вакилларимиз сурияликлар билан охирги маротаба 2024 йилги Осиё Кубоги гуруҳ босқичида тўқнаш келиб, 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чеккан эди. Ундан олдинроқ — 2020 йилги ўртоқлик баҳсида эса энг минимал 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраганмиз.

Кўриниб турибдики, ўзаро охирги иккита учрашувда терма жамоамиз рақиб дарвозасини ишғол қила олмаган. Бу эса эртанги баҳс олдидан ҳужум чизиғига жиддий эътибор қаратиш лозимлигини кўрсатади.

Маълумот учун, ўйин 1 октябрь куни 19:00 да "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›