"Сити"нинг собиқ раҳбари Бернштейн: "Агар апелляция иш бермаса, клуб АПЛни тарк этишига тўғри келади"

Aslanov Jasurbek
30 сен 2026, 12:08
"Манчестер Сити" бошқарувининг собиқ раиси Дэвид Бернштейн клубнинг АПЛ молиявий қоидаларини бузишда айбдор деб топилиши ҳақида фикр билдирди.

— Биз яхши бўлмаслигини билардик, лекин мен ўйлаганимдан ҳам ёмонроқ бўлиб чиқди. Мен барча айбловларни алоҳида-алоҳида таҳлил қила олмайман, аммо улар орасида сохта ҳужжатлар ва дубликат контрактлар тайёрлаш кабилар бор, устига-ўлакча бу бир неча йил давомида тизимли равишда содир бўлган. Бундан ҳам жиддийроқ нарсанинг ўзи бўлиши мумкин эмас.

Мен сўзларни жуда эҳтиёткорлик билан танлаган бўлардим, лекин агар бу оддий тижорат вазияти бўлганида, бу фирибгарликка жуда яқин дер эдим. Ишлатилган таърифлар бундан ортиқ ҳалокатли бўлиши мумкин эмасди ва мен шундай батафсил манзарани тақдим этганликлари учун Премьер-лигага ва бу ишни амалга оширган инсонларга таҳсин айтишим керак.

Агар буларнинг бари бир-икки йилга чўзилиб кетса, Худо кўрсатмасин, бу ҳамма учун энг ёмон вариант бўлади. Лекин мен фақат бир нарсани айтаман: эндиликда [жариманинг] ўзи камлик қилади. Агар апелляция бўлмаса ёки у муваффақиятсизликка учраса, қўрқаманки, мен яхши кўрадиган клуб Премьер-лигани тарк этишига тўғри келади. Бу энди даҳшатдан ҳам ортиқроқ. Мен ушбу ҳолат учун етарлича шафқатсиз бўлган жазони тасаввур ҳам қила олмайман. Бу мутлақо даҳшатли, — деди Бернштейн Talksport эфирида.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail

Сўнгги янгиликлар

Барча ›