Факт. "Навбаҳор" 8 йилдан сўнг дарвозасидан 4 та гол ўтказди

Iskandarov Abdulaziz
26 авг 2025
Сергей Лушчан бошчилигидаги "Навбаҳор" Ўзбекистон Кубоги чорак финалида Жиззахда "Сўғдиёна" меҳмони бўлди (0:4).

Ушбу беллашувда омад мезбонларга кулиб боқди ва 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.  Шу тариқа наманганликлар 8 йилдан сўнг дарвозасидан 4 та тўп олиб чиқди. "Навбаҳор" охирги маротаба 2017 йилги мавсумда шундай ҳисобда таслим бўлган эди. Қаршида "Насаф" билан куч синашган "Навбаҳор" ўша баҳсда ҳам 0:4 натижасида имкониятни бой берган. 

Жамоа навбатдаги учрашувини Суперлига доирасида 12 сентябрь куни ўз майдонида "Сурхон"га қарши ўтказади. 


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia