Сурия терма жамоаси аъзолари Ўзбекистон билан ўйиндан олдин нималар деди?

Sherzod Nurmatov
28 сен 2026, 13:11
Сурия терма жамоасининг 3 нафар аъзоси Ўзбекистон МТЖ билан учрашув олдидан фикрларини билдирди.

"Биз ҳар бир учрашувда 100% кучимизни майдонга ташлаймиз. Суриялик мухлисларимизни қаттиқ ҳурмат қиламиз ва уларнинг ўйинларга ташриф буюриб, бизга куч-қувват бағишлашларидан жуда мамнунмиз", – деди дарвозабон Элиас Ҳадая.

1.jpg


"Жуда ажойиб ўйин бўлди. Сурия ва Иордания мухлислари ўзларини жуда яхши томондан кўрсатишди. Худо хоҳласа, келгусида бундан ҳам яхшироқ бўлади. Олдинда Ўзбекистон билан ўйинимиз бор, шундан сўнг ноябрда ҳам ўқув-машғулот йиғини бўлиб ўтади. Насиб қилса, Ўзбекистонга қарши учрашувда бундан ҳам яхшироқ ва юқори даражадаги ўйинни намойиш этамиз", – деди марказий ҳимоячи Аҳмад Фақа.

3.jpg

"Бугунги кун яхши ўтди, биз ҳақиқатан ҳам жуда яхши ўйин намойиш этдик. Келаси ҳафта Ўзбекистон терма жамоасига қарши ҳам худди шундай ҳаракат қилишимиз лозим ва шундан сўнг, Худо хоҳласа, ғалаба қозонамиз", – деди вингер Жан Мустафо.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Сурия ўртоқлик учрашуви 1 октябрь куни “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув 19:00 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Syrian Arab News Agency