Ўзбекистон ТИВ матбуот котиби футболчилар текширилгани ҳақида: "Вазият бўйича расмий тушунтириш берилиши сўралди"

Aslanov Jasurbek
11 июн 2026, 01:04
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) матбуот котиби Омонулла Файзиев Ўзбекистон терма жамоаси билан содир бўлган воқеа борасида изоҳ берди.

Эслатиб ўтамиз, Нью-Йоркда ўтказилган Нидерландияга қарши баҳсдан аввал стадионга етиб келган Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари полиция томонидан кучайтирилган тартибда текширилди. Ушбу воқеа нафақат Ўзбекистонда балки, бутун футбол оммаси томонидан танқид қилинди.

Gazeta.uz нашри Ўзбекистон ТИВ матбуот котиби Омонулла Файзиевдан воқеа борасида изоҳ сўради.

“Футболчиларимиз билан содир бўлган воқеа юзасидан мамлакатимизнинг Нью Йоркдаги Бош консулхонаси орқали АҚШнинг тегишли идоралари билан алоқа ўрнатилди ва вазият бўйича расмий тушунтириш берилиши сўралди”, — деди у.

“Ҳар қандай хавфсизлик чоралари давлатларнинг ички қоидаларига мувофиқ қўлланишини тушунган ҳолда, бу каби жараёнлар спорт тадбирлари руҳига, хусусан, ўзаро ҳурмат ва дўстона муносабатларга путур етказмаслиги муҳим деб ҳисоблаймиз”, — дея таъкидлади ТИВ вакили.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Gazeta.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›