

"Хайрли кеч барчага. Бу биз учун илк Жаҳон чемпионати ҳисобланади. Эртага барча мухлисларимиз бизни томоша қилади, барча футболчиларимиз эрртанги ўйинга тайёр.
— Ҳусанов албатта муҳим ҳимоячиларимиздан биттаси, у ҳали янада юқори даражага чиқиш имконияти бор. У айни пайтда ҳам юқори даражада ўйинлар кўрсатиб келмоқда.
Ўйлайманки, бу ерда энг яхши фазилатларимизни, ўзбекларнинг менталитетини намойиш қилишга келганмиз. Мен жамоа билан ишлаганимда ўз тажрибамни улашишга ҳаркат қилдим. Чунки мен ҳам қачонлардир илк бор Жаҳон чемпионатида дебют қилганман ва ўз тажрибаларимни етказиб боряпман.
Колумбия ва Португалия каби жамоалар юқори даражадаги ўйин намойиш этишади. Уларнинг таркибида кучли футболчилар бор. Уларга қарши ўйинда эхтиёткорлик билан ўйнаймиз. Бироқ Колумбияда нафақат Хамес, балки кўплаб яхши дараждаги футболчилари бор.
Колумбияни таҳлил қилдик, охирига қадар ўйнайди. Биз ҳам ўз имкониятимизни намойиш этиб, майдонга тушамиз".



