UZ

Сўнгги янгиликлар

21:16Қатар – БАА. Жаҳон чемпионати йўлланмаси ўйналадиган учрашув учун таркиблар аниқ!   3 20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  0 20:11Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди"  2 19:24Рафинья "Эл Класико"да иштирок этмайди?!  0 18:56Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан дурангга рози бўлди   17 18:54Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистон устидан ишончли ғалабага эришди  6 18:40Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг Уругвайга қарши ўйиндаги статистикаси  3 18:09Япония Бразилиянинг додини берди  26 17:21Ўзбекистон – Уругвай беллашуви статистикаси: МТЖ қайси жабҳада устунлик қилди?  11 16:56Эмилиано Мартинес: "Ўзбекистонга қарши бошқа позицияда ўйнаганимга қарамай, ўзимни яхши ҳис қилдим"  2 16:33Хосе Луис Родригес: "Доминикан Республикасига қарши бироз қийналгандик. Ўзбекистон билан ўйинда эса..."  2 16:12Левандовски сафдан чиқди. У "Эл Класико"да қатнашмайдими?  10 15:44Ўзбекистон – Уругвай ўйинининг тактик таҳлили. Каннаваро ўзининг биринчи жиддий "синови"дан ўтдими?  7 15:26Суперлига. 25-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  8 15:04Мусиала жароҳатдан тикланиш жараёни ҳақида гапирди  0

Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани) Янгиликлар

Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Миллий футбол марказида янги бош мураббий Фабио Каннаваро, ёрдамчи мураббий Тимур Кападзе ва ЎФА вице-президенти Равшан Эрматов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

"Келганларга раҳмат. Менга бундай имконият берилганидан хурсандман. Мен учун катта шараф. Ассоциация сўнгги икки йилда кўплаб ёш футболчиларни тарбиялади. Ўзбекистонга келишимининг сабабларидан бири шу. Мен бу ерда барчасини ўзгартириш эмас, мен у йўлни давом эттиришни истайман. Менга жуда мотивацияга тўламан. Футболчиларни тезроқ майдонга бошлаб тушишни хоҳлайман. Агар бирор саволларингиз бўлса, марҳамат.

Ўзбекистонда кўп вақт бўламан. Ўзим билан ҳатто велосипедимни ҳам олиб келдим", – деди Каннаваро.

"ЎФА раҳбариятига раҳмат. Тўрт йил давомида яхши натижаларга эришдик. Қўлдан келганча ёрдам берамиз. Терма жамоа ҳамма нарсадан устун, ким ишлашидан қатъи назар. Олдимизда Жаҳон чемпионати бор. Термамизга мухлислик қиламиз", – Кападзе.

- ЎФА эълон қилинган постда Тимур Кападзе номи йўқ. Ҳозир бу ерда Кападзени "ёрдамчи мураббий" дея кўрсатилган. Кападзе штабдан ўрин олдими ёки йўқ?

- Ҳозирча йиғинда ёрдамлашаман. Кейин эса вақт кўрсатади. Ҳозир Каннаваро янги, футболимизни ўрганиб олгунча шу ерда бўламан.

- Мураббий учун дастлабки синовлардан бири Уругвайга қарши ўйин. Италия билан ўртоқлик бўлар, балки...

- Ҳозир мундиалдамиз. Италия ҳали мундиалда эмас. Афсуски, Италия ҳали ЖЧда эмас. Ҳозир футбол фақақт Европада эмас. Мен кўп жойларда ишладим ва, айниқса, Осиёда. Осиё футболи қандай даражада эканлигини биламан. Муамммо Италияга қарши ўйнашда эмас, Осиё терма жамоалари ҳам кучайиб олган. Сабаби Осиё футбол мамлакатлари ўз футболига кўп пул ажратишмоқда. Айниқса, ёшлар футболига. Италияга қарши ўйнасак, муносиб қаршилик кўрсата оламиз.

- 8 ойда ЖЧда яхши натижа қайд этадиган жамоа туза олишингизга ишонасизми?

- Терма жамоа аллақачон рақобатбардош бўлиб улгурган. Яхшилаш керак бўлган жиҳатлар кўп, албатта. Муҳими интенсивликни ошириш. Осиё ва Европа футболи фарқи интенсивликда. Бу ҳақда ЎФА билан гаплашаман. Бутун ўйин давомида темпни ушлаб тура олиш керак ва фақат шундагина ғалаба қозониш имконияти ошади. Жисмоний жиҳатни назорат ва яхшилаш керак. Барча жисмоний мураббийлар билан гаплашаман. Улар менга барча маълумотларни тақдим этса, яхши бўларди. Менимча, бу ерда ҳеч ким Жаҳон чемпионатида қатнашмаган. Мен шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли.



Рейтинг: +31   

Фикрлар

+18   
06 окт 17:34:47
Isroiljon Qosimov
Бўлди,фитна қўзғамасдан бирлашадиган вақт келди.Каннаварони қўллаб қувватлайлик!!!
+12   
06 окт 18:01:53
Behzod_Uzbekistan
Энг куп Шомуродовга яхши бупти. Итальян тилида мазза килиб гаплашади. Анчадан бери итальянчани согииниб колгандир. Хам Каннаварони узиям фикрини тарижимонсиз тушунтиради
+11   
06 окт 18:20:06
Don K'arleon
Хозирги замонда ҳар бир сохада ОАВнинг ўрни жуда катта, лекин журналистлар буни суистемол қилмасалар яхши бўларди. Каннаваро олиб келиндими, рахбарлар шуни мақул кўришдими бас, уни қўллаб-қувватлаб унинг атрофида жипслашишимиз шарт! Ҳали иш бошламасидан туриб мухлисларни унга нисбатан негатив фикр уйғотишга харакат қилманг, Купер давридаям обективда тушган беўхшов расмларнини қўярдиларинг у мавзусидаги мақола ёки хабарларга. Хозир ҳам Канаварони шундай холатда ушлабсилар обективда Копадзедан эса жабрдийда фаришта ясаб кўрсатмасинлар. Лекин хурматли журналистлар шуни унутмангки, хозирги халқни онгини манипуляция қилиш имконсиз, ҳамманинг ўзини мустақил фикри бор
+9   
06 окт 18:32:24
Tulkin Alimov
Насиб бўлса, Каннаваронинг мураббийликдаги юлдузли онлари бизни термамиз билан бошланишига негадир мен ишонябман.
+9   
06 окт 17:58:42
assassin
Ким тренер булишини нима фарки бор барибир натижа курсатса яхши ютказса ёмонлайверасизларку. Факат фамилия узгаряпти холос. Косимов Абрамов Бабаян Купер Кападзе хаммасини сукишганини шу сайтда укиб чикканмиз.
+8   
06 окт 17:54:11
Rustam Ruziyev
"Ўзбек палови ёқдими", " Қайси футболчимиз Италияда тўп сура олиши мумкин ", "Шомуродов Италияда ўйнаганида ўйинларини кўрганмидиз" , "Ўзбекистон ЖЧда Италия билан бир гуруҳга тушса нима қиласиз" , "Қайси футболчимиз Реалда ўйнаши мумкин" деган "шедевр" саволларни беришмадими?))))
+7   
06 окт 17:40:25
Ochilov Farobiddin
Манабу ўрикзордан олинганга ўхшайдиган сифатсиз хунук форманихам ёқ қилишса хаммаси зўр бўлади. Майли кўп ютворсаям бизди футболчилар ўзидан Месси ясаб олади, кўп кўрганмиз, шу югуриб, интенсив футбол ўйнаб бир термага ўхшаб ўйнаса бўлди бизга ,
+5   
06 окт 18:25:56
UFA bu UFA
Xurmatli CA muhbirlari kovlashni bas qilib terma jamoa atrofida birlashib qoʻllab quvvatlaylik. Salgina yurt jamoasiga muhlis boʻlsangiz negativ maqolalarni toʻxtatasiz!
+5   
06 окт 17:56:28
nodir sharipov
Isroiljon Qosimov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бўлди,фитна қўзғамасдан бирлашадиган вақт келди.Каннаварони қўллаб қувватлайлик!!!
Oldin ishini koʻraylik, qoʻllab-quvvatlash keyin ham boʻlaveradi.
+4   
06 окт 22:29:28
Sarik
Копадзени бекор тиқишибди ёнига. Ўзига топшириш керак эди, энди Темур ўзини зўрлигини исботлаш учун унга ҳалақит бериши мумкин
+4   
06 окт 22:22:56
Акрамжон Халилов
Канавваро термамизга Европача ўйин об-ҳавосини олиб кирсин, ўсмирларимиздан умидим катта, ноябрь ойида ЖЧ дан кейин 1-2 та йигитларни Италия жамоалари селекционерларига рўпара қилсин. Мана шу бизни ютуғимиз бўлади.
+4   
06 окт 18:00:09
uzb
Темурни расмига қарангла,намунча хомуш тортмаса бу? Прездинтликдан кетмаяпсану бор йуғи терма мурабийлигидан кетдинг халос,энди санга хеч қандай босимлар булмайди, мазза қилиб 3 та 7лик мошинангда сайр қилиб юрсан,Ахад Қаюм билан пойга уйнайсан,униям 3та 7ли рақамли мошинаси бор ))) таниқлилар 3 та 7ликда юруш керакда узи,газини бос мулла Темур ))
+3   
06 окт 22:45:57
Имя Фамилия
Kapadzega achinvotganla diqqatiga, Kapadzega qancha imkoniyat berildi. Sanasa barmoq yetmadi. Unga dib olimpiya klubida PFLga qoʻshib qoʻyildi. Osiyo Finalda yutqazdi . Koʻz yumildi. Olimpiada hich vaqo qilomadi. Koʻz yumildi. Termaga glavne trener qib qoʻyishdi. Sal qosa JCH qob ketardik. Temuri na taktikasi bor , na bir still... Katanes Rahbariyat qigan ishlarni sal qosa bir tiyin qilardi. Futbolchilarni mahorat bilan amallab chiqdik JCHga. Raxbariyat tushundik Terma Kapadze bilan JCH borsa sharmanda boʻlamiz.
Boʻldide yana qancha imkon berish kerak. Temurga hali bor. Uni oʻrganishi kerak boʻgan narsaga hali juda koʻp futbolda...
+3   
06 окт 20:17:42
Тўлқин Хайит
Ўйин темпи ҳақида яхши фикир билдирибди. Халқаро майдонда керак бўлса 120 минут югуриб футбол ўйналади.
+3   
06 окт 18:22:15
Elyor Hasanov
Abdullo Rahimov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Cannavaroni opkelish tavakkal terma tavakkal qiladigan joymas
Ким кесаям барибир танқид қиласлар
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика