"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи
06 окт 16:39
Янгиликлар
"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи
"Football Insider" хабарига кўра, "Эвертон" "Селтик" ярим ҳимоячиси Даидзэн Маэда билан шартнома имзоламоқчи.
Манбага кўра, 27 ёшли япониялик футболчи АПЛда ўйнашни хоҳлайди. Бироқ трансфер 2026 йилнинг ёзида амалга ошиши мумкин, чунки "Селтик" уни мавсум ўртасида сотишни режалаштирмаяпти.

Маэда 2025/26 йилги мавсум барча мусобақаларда 13 учрашувда 3 та гол урди ва 2 та голли пас узатди. Унинг Шотландия клуби билан шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.
Transfermarkt унинг трансфер қийматини 15 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар