

Англия клуби бу ҳақда "Аталанта"ни хабардор қилди.
Бир ой олдин томонлар ярим ҳимоячининг трансферини бонуслар билан 45 миллион еврога келишиб олган эди. Бразилиялик футболчи "4+1" схемаси бўйича шартнома имзолаши керак эди.
Бироқ, ўшандан бери "Манчестер Юнайтед"нинг трансфер режалари ўзгаргани айтилмоқда. "Аталанта" ярим ҳимоячини яна жамоа таркибига киритишга тайёр.



