

Football Insider нашри футболчининг "Манчестер Сити"даги келажагини маълум қилди. Энцо Мареска билан учрашувга қарамай, Грилиш клубни бутунлай тарк этиши кутилмоқда. "Эвертон" қанот ҳужумчисини яна ўз жамоасида кўришни истайди.
Жек Грилиш ўтган мавсумда 22 та ўйин ўтказди. Унда футболчи иккита гол урди ва олтита голли узатмани амалга оширди.



