

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, бугунги тиббий кўрикувлар натижасида футболчида оёқ кафт суягининг синиши аниқланган. Тикланиш жараёни тахминан 3 ой вақт олиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Грилиш "Манчестер Сити"дан 50 миллион фунтга сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олинган эди. Жорий мавсумда Жек АПЛда 20 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 6 та ассист амалга оширди. У айни дамда «гол+пас» тизимида «ирислар»нинг энг яхши футболчиси бўлиб турганди.



