Эшитдик-да! Равшан Эрматов – ЎФА президенти вазифасини вақтинча бажарувчи

Sherzod Nurmatov
21 янв 2025
Шу пайтга қадар ЎФА биринчи вице-президенти лавозимида ишлаб келган Равшан Эрматов вақтинча раҳбарлик вазифасини бажаради.

Championat.asia маълумотларига кўра, Равшан Эрматов Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти вазифасини бажарувчи этиб тайинланган. 

Бунга қадар ушбу лавозимда Президентнинг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Абдусалом Азизов ишлаб келаётганди.

Аввалроқ Эрматов Отабек Умаров билан биргаликда Миллий футбол марказидаги қурилиш жараёнини кўздан кечирган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia