Эртага янги форматдаги УЕФА Чемпионлар лигасини ZO'R TVда кўрамиз

Aslanov Jasurbek
17 сен 2024
Эртага УЕФА Чемпионлар лигасининг янги форматдаги мусобақасига старт берилади.

Тахминан бир ой олдин сайтимизда ZO'RTV ЛаЛига ва яна бир йирик мусобақа трансляциясини сотиб олгани ҳақида маълум қилган эдик.

Бу иккинчи турнир УЕФА Чемпионлар лигаси эди. Эртадан бошлаб жорий мавсумнинг муҳим ўйинларини ZO'RTV каналида томоша қилишингиз мумкин. Хабар тайёрланаётган вақтда каналнинг кунлик кўрсатувлар жадвали тақдим этилмаган, шу сабаб 17 ва 18 сентябрь кунлари қайси баҳслар жонли эфирда кўрсатилиши ҳақида маълумот бера олмаймиз.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia