

Йиғилишда учрашув комиссари Р Черников жаомалар вакилларига регламент бўйича тартиб қоидаларни яна бир бор эслатиб ўтди.
Жамоалар майдонга қандай рангдаги формаларда чиқишлари борасида ҳам келишиб олинди.Унга кўра эртанги баҳсда "Қўқон-1912" "ҳаворанг" спорт кийимларида майдонга тушадилар. Майдон эгалари эса "сариқ" рангдаги спорт кийимларида майдонга тушишади.
"Қўқон-1912" жамоаси мухлисларига Олмалиқдаги стадионнинг 8-секторидан жой ажратиладиган бўлди.




