Эрондаги легионерларимиз Суперлигага қайтиши мумкинми? Диёр Имомхўжаев жавоб берди
02 мар 18:09
Янгиликлар
Эрондаги легионерларимиз Суперлигага қайтиши мумкинми? Диёр Имомхўжаев жавоб берди
Бу чемпионатда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 5 нафар футболчисини фаолият олиб бормоқда. Олдинда бизни Жаҳон чемпионати кутиб турибди. Хўш, ўзбекистонлик футболчиларнинг тақдири қандай кечади? Улар трансфер ойнаси ёпилиб бўлган Суперлигамизга қайтиши мумкинми? Шу саволларни ПФЛ раҳбарига бердик:
"Агар ФИФА худди Россия ва Украинадаги каби футболчиларга Эрон клубини бир томонлама тарк этиш ҳуқуқини берса ва Ўзбекистонга бошқа ассоциация клубидан келадиган футболчини трансфер ойнасидан ташқари олишга рухсат берса, биз ўзимизнинг ўйинчилар учун рўйхатдан ўтишни очишга тайёрмиз. Бизда мавсум эндигина бошланди ва бу нарса ҳеч қандай спорт яхлитлигига таъсир қилмайди. Барчаси Ўзбекистон терма жамоасининг манфаати йўлида бўлади", - деди Диёр Имомхўжаев.
Эслатиб ўтамиз, Эрон чемпионатида ҳозирда Рустам Ашурматов, Игор Сергеев, Одил Ҳамробеков, Остон Ўрунов ва Жалолиддин Машарипов каби легионерларимиз ўйнашмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар