UZ

Сўнгги янгиликлар

16:26Дик Адвокат "Фейеноорд"да Робин ван Персига маслаҳатчи бўлади  1 16:21Гвардиола "Реал"ни "Манчестер Сити"нинг энг қийин рақиби деб ҳисобламайди  4 15:20Жалолиддин Машарипов: "Узоғи билан 1 ойда умумий гуруҳга қайтаман"  2 13:40ФИФА Эронга умид билдирмоқда  2 13:13Сенегал футбол федерацияси Африка кубоги финалидаги қарорни CASга олиб чиқади  1 12:19"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи   74 12:01"Хоразм"-"Бунёдкор": устунлик "қалдирғочлар" томонидами?  2 11:12Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Пахтакор"ни ютган "Навбаҳор"да ўзига ишонч юқори"   1 10:28"Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг Гвардиола нималар деди?  42 09:49Артета навбатдаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  21 09:21"Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборган Арбелоа нималар деди?  17 08:53Садио Мане Сенегалдан чемпионликни олиб қўйилганига кескин муносабат билдирди  9 08:25Гвардиола: "Ҳусанов учун бу EЧЛдаги илк тажриба йили бўлди"  20 07:57Суперлига. Бугун 4-турга старт берилади  4 07:30Sofascore. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг юқори баҳога лойиқ кўрилди  14

Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади Янгиликлар

Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади

Кеча ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев Про лига ғолибини аниқлаб берадиган учрашувда иштирок этиш учун Нукус шаҳрида бўлган ва ўйинга қадар "Турон" стадионидаги таъмирлаш ишлари билан танишган.

Шунингдек, ПФЛ раҳбари Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев билан ҳам учрашган. Championat.asia сайтига маълум бўлишича, "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумнинг иккинчи ярмига тайёр бўлиши кўзда тутилган. Бироқ айни вақтда стадионни келаси йилнинг март ойига сўнгига қадар фойдаланишга топшириш учун ҳаракат бошланган. Мазкур масала "Арал" клубининг Суперлига йўлланмасига эга чиқиши масаласи билан бевосита боғлиқ бўлиши мумкин. 14 декабрь куни "Арал" ўтиш ўйинида Суперлига клубига қарши кураш олиб боради. 

Айни вақтда "Арал" билан боғлиқ икки ҳолат учун режалар ишлаб чиқилади. Клуб Суперлигада иштирок этса, очилиш ўйини янги стадионда ўтиши учун барча воситалар ишга солинади. Йўлланма қўлга киритилмаган тақдирда ҳам "Арал" 2026 йил барибир "Турон" стадионига қайтади ва катта эҳтимол билан клуб сметасида сезиларли ўзгариш юз беради ва барча куч ҳамда имкониятлар "Арал"ни Суперлигага олиб чиқиш учун йўналтирилади. 

Қайд этиш керак, ПФЛ Суперлига географиясини кенгайтириш устида ишламоқда. Ўтган мавсум қатор қаршиликларга қарамай, ПФЛ "Хоразм" клубининг Суперлигада иштирок этиши учун охирги сонияларга қадар регламент бандларини ҳимоя қилганди. Айни вақтда "Турон" стадионини катта футболга тайёрлаш ишлари ҳам шу йўсинда олиб борилмоқда. Нукусдаги стадионга ФИФА сифат даражасига жавоб берадиган энг сўнгги турдаги сунъий майдон ётқизилади. "Хоразм"даги қоплама сифати ҳам худди шу каби барча талабларга жавоб беради ва айни вақтда Урганчдаги стадионга аллақачон катта футбол қайтиб улгурган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика