Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони Россияга йўл олиши мумкин

Оқил Абдубарноев
11 июн 2024
Эрон терма жамоаси ва "Персеполис" клуби дарвозабони Алиризо Бейранванд фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин.

Эрон ва рус нашрларининг хабар беришича, Москванинг "Спартак" клуби "Персеполис" дарвозабони Алиризо Бейранвандни таркибга қўшиб олиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Эронлик посбон ҳам Россияга йўл олишга тайёрлигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Бейранванд якунланган мавсум ўзбекистонлик футболчи Остон Ўрунов билан бир жамоада Эрон чемпионлигини қўлга киритди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Metarating