Эржан Токотаев қачон сафга қайтиши маълум

Khoja
24 ноя 2025
"Андижон" дарвозабони Эржан Токотаевнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди.

Қирғиз Республикасининг асосий дарвозабони 2-3 ой жароҳатини даволайди ва феврал ойига келиб, майдонга қайтиши мумкин. Бу ҳақда TM News нашри хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Суперлиганинг 28-туридан ўрин олган “Қизилқум” - “Андижон” учрашувининг 17-дақиқасида жамоамизнинг қирғизистонлик дарвозабони Эржан Токотаев оёғидан олган жароҳати туфайли мажбурий равишда ўзгартирилганди. 

Дарвозабон "Андижон" сафида жами 26 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та баҳсда ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормади. Шунингдек, дарвозабон ушбу баҳсларда жами 22 та гол ўтказиб юборган.


KhojaМуаллиф
Манба: TM News