UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  17 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дуне асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  2 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  6 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  45 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  21 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  37 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  2 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  8

Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман” Янгиликлар

Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”

Юртимиздаги CAFA мусобақасининг 3-турида Ўзбекистон ва Қирғиз Республикаси терма жамоалари ўртасидаги учрашувда “Андижон” дарвозабони Эржан Токотаев ўйиннинг иккинчи бўлим бошларида бошидан жароҳат олгани боис мажбурий ўзгариш сабабли майдонни тарк этганди.

“Андижон” матбуот хизмати Эржан билан боғланди. 

- Эржан, соғлигингиз яхшими? Ўзбекистонга қарши ўйинда жароҳат олдингиз. Ҳозир ҳолатингиз қандай?

- Катта раҳмат. Ҳозирги пайтда ўзимни анча яхши ҳис қиляпман. Таҳлил натижаларидан сўнг шифокорлар ўзимни зўриқмай туришимни ва танамга дам беришим кераклигини тавсия беришди. Шишиш қайтиши учун бироз вақт керак. Шундан сўнг машғулотларга қайтишим мумкин. 

- Умуман, терма жамоамизга қарши учрашув сизда қанақа таассурот қолдирди?

- Ўзбекистон билан ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, ёмон бошламагандик. Айтишим мумкинки, рақиб биринчи таймда фақатгина биргина голли вазиятни ҳисобга олмаганда деярли хавфли вазиятларни юзага келтира олмади. Иккинчи бўлимда эса деярли ўйнамадим. Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида тўқнашув юз берди ва ўйинни тарк этишимга тўғри келди. 

- Маълумки, Туркманистон терма жамоасининг асосини “Аркадаг” клуби футболчилари ташкил қиладилар. Сиз эса Қирғизистон термаси сафида уларга қарши ўйнадингиз. “Андижон” ОЧЛ 2 нинг илк турини Ашхободда айнан “Аркадаг”га қарши ўтказишини яхши биласиз. Хўш, туркман футболчилари ҳақида нималарни айта оласиз?

- Тажрибали, малакага эга футболчилари бор. Албатта, қандай ўйин кўрсатишимиз ўзимизга боғлиқ. Лекин енгил ўйинлар бўлмайди. 

- Айтинг-чи, “Аркадаг” билан учрашувда нимага кўпроқ эътибор қаратишимиз лозим? Масалан, уларни кучли ва кучсиз тарафлари нимада деб ўйлайсиз?

- Менинг фикримча, биз нисбатан ёшроқ жамоамиз. Ўйлайманки, яхши темпда ўйин кўрсатадиган бўлсак, бу яхши натижани ҳам келтиради. 

- Андижонга қачон келасиз? CAFA мусобақасидан кейин ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

- Ҳозирги пайтда тинчгина ва юкламаларсиз дам олишим лозим. Тезроқ сафга қўшилишим учун қўлимдан келган барча ҳаракатни қиляпман.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика