

Мадриднинг "Реал" клубидан ижарага олинган Эндрик янги жамоасида гол уришдан чарчамаяпти.
"Групама" стадионида кечган баҳс тафсилотлари:
Ўйиннинг 80-дақиқасида Эндрик ҳисобни очди.
90+4-дақиқада эса португалиялик Афонсу Морейра якуний нуқтани қўйди — 2:0.
Даҳшатли статистика: Эндрик қишки трансфер ойнасида "Лион"га ўтганидан сўнг барча мусобақаларда 5 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 1 та ассист қайд этди. Бразилиялик вундеркинд ҳар ўйинда самарали ҳаракат амалга оширмоқда!
Шу тариқа, "Лион" чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Бугун, 5 февраль куни 1/8 финалнинг сўнгги баҳсида "Страсбург" ва "Монако" жамоалари тўқнаш келишади.



