

Ўйин Оберндаги (АҚШ) "Жордан-Хейр" стадионида бўлиб ўтди.
Ўйиннинг 8-дақиқасида Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Валентин Барко ҳисобни очди. 72-дақиқада ҳужумчи Лионель Месси пенальтини аниқ амалга оширган бўлса, учрашувнинг 87-дақиқада Тьяго Альмада гол уриб, якуний нуқтани қўйди.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси бўлажак мундиалда "Ж" гуруҳида Жазоир, Австрия ва Иордания миллий терма жамоалари билан куч синашади. Аргентина амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланади.



