МЛС. “Интер Майами” меҳмонда “Торонто”ни 4:2 ҳисобида таслим этди, Мессидан 1+2!

10 май 2026, 00:32
МЛС чемпионати доирасидаги “Торонто” — “Интер Майами” ўйини бўлиб ўтди.

44-дақиқада Родриго Де Поль ҳисобни очди. 56-дақиқада Луис Суарес Мессининг узатмасини голга айлантирди. 73-дақиқада Серхио Регилон Леонинг пасини дарвозага йўллади. Ва ниҳоят, Мессининг ўзи 75-дақиқасида Де Полнинг узатмасидан сўнг рақиб дарвозасини ишғол қилди. “Торонто” баҳснинг сўнгги Эмилио Аристизабелнинг дубли (82 ва 90 дақиқалар) эвазига ҳисобни қисқартирди.

“Интер Майами” МЛСнинг Шарқий конференциясида 12 ўйиндан сўнг 22 очко жамғарган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда. Етакчи “Нэшвилл” 10 та ўйинда 23 тўплаб, етакчи бўлиб турибди.




Манба: championat.asia